Биз хақимизда
              
 

«DON-XOLM» Хўжаобод тумани хокимлиги хузуридаги «Тадбиркорларни рўйхатга олиш инспекцияси томонидан» берилган № 09 гувоҳномага асосан  2006-йил 24-июлдан хусусий фирма бўлиб ташкил топган. Хусусий фирма таъсисчиси Шаропов Дониёрбек Холмаматович. Хусусий фирма асосий фаолиятини пишган ғишт ва сўндирилмаган охак ишлаб чиқариш билан бошлаган. 2010-йилда ПК-1134 қарорига асосан пишган ғишт махсулотларини замонавий  энерготежамкор печларда пишириш учун 2-дона 24 камерали  айланма печлари қурилган.  Бу печлар табиий газ ва  кўмир ёкилғисида ишлашга мўлжалланган. 2007-йилдан шу кунгача  сўндирилмаган охак махсулотини қўшни Қозоғистон ва Қирғизстон Республикаларига экспорт қилиб келмоқда. Хусусий корхона ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида Хитой Халк Республикасидан 2011- йил «Қоп ишлаб чикариш дастгохи» ни олиб келган ва шу йил иш бошлаган. 2011- йил 29 июньдан «DON-XOLM»  хусусий фирмаси таъсисчининг қарорига асосан «DON-XOLM» Масъулияти Чекланган Жамиятига айлантирилган.  2012- йил «Асфальт ишлаб чиқариш дастгоҳини» ни олиб келиб 2013-йил сентябрь ойидан тўлик ўз фаолиятини бошлаган. 2014-йилда «Шағал саралаш майдалаш ускуна» сини сотиб олиб , ювилган қум, қиркилган тош махсулотларини ишлаб чиқармокда.

2017-йилдан ювилган қум, қирқилган тош ва темир бетон маҳсулотларини янги дасгохларда ишлаб чиқаришни йўлга қўймокчимиз.

 

 

Веб-портал JooMix.